Эълон – Россия Федерацияси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул бошланмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 7 майдаги «Хорижий олий таълим муассасаларига номзодларни танлаш учун комиссия ташкил этиш тўғрисида»ги 850-НЗ-сон буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан, Россия Федерацияси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш юзасидан Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг “Халқаро алоқалар” бўлимига 2018 йилнинг 25 майидан 9 июнига қадар «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги касб-хунар коллеж, академик лицей битирувчи талабалари ва темирйўл ходимлари қуйидаги хужжатларни тақдим этишингиз сўралади:

  1. Паспорт нусхаси
  2. Диплом асли ёки нусхаси
  3. Ўзбек ва рус тилида маълумотнома
  4. 6та расм 3х4 (оқ фонда, электрон ва печатланган ҳолда).
  5. Кафолат хати
  6. Тиббий маълумотнома (0-86У ва ВИЧ рус тилида)

Керакли ҳужжатларни ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Маълумот учун ТТЙМИ “Халқаро алоқалар” бўлими тел.: 299-04 17

e-mail: tashiit-oms@yandex.com

Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi